Litsey yangiliklari

Лицей талабалари доим эътиборда!

Лицей талабалари доим эътиборда!
2021 йил 22 июнь куни ТДИУ “Корпоратив бошқарув” кафедраси профессор-ўқитувчилари лицей ўқувчилари учун “Замонавий таълимнинг масалалари ва лицей талабаларини мутахассисликка (Корпоратив бошқарув) йўналтириш” мавзусида мастер-класс ташкил этилди.

Учрашув давомида ўқувчиларга беш муҳим ташаббус доирасида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Корпоратив бошқарув” мутаҳасислигининг Республикамиз меҳнат бозоридаги ўрни ва ривожланиш тенденциялари, ёш авлоднинг меҳнат бозоридаги ўрни, корпоратив саводхонликни шакллантириш, келажак касблари, глобаллашув шароитида лицей ўқувчиларининг корпоратив бошқарув саводхонлиги бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳамда кафедра қошида ташкил этилган “Ёш брокер” тўгараги ҳақида кенг маълумот берилди.